Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот тақдим этилди

Об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот тақдим этилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометорология хизмати маркази об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот берди. 

Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади Гидрометорология хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг