ОАВ: Трамп ва Байденни енгиши кутилаётган йирик номзод пайдо бўлди
AҚШ президентлигига номзод кичик Роберт Кеннеди америкалик сайловчилар орасида энг юқори рейтингни олди, деб ёзади Forbes.
The Economist/YouGov томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Демократик партиядан номзод сифатида кураш олиб борадиган ва амалдаги президент Жо Байденнинг рақибини респондентларнинг 49 фоизи ижобий, атиги 30 фоизи салбий баҳолаган.
Кеннедининг соф рейтинги 19 баллни ташкил этиб, бошқа даъвогарлардан юқори саналади.
Хусусан, Байден салбий кўрсаткичга эга ва - 9 баллик натижа олган - америкаликларнинг атиги 45 фоизи AҚШ президентини ижобий баҳолайди, 52 фоизи эса унга қарши.
Республикачи даъвогарларга келсак, етакчи номзод, AҚШнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп ҳам ижобий рейтингга эга эмас – у -10 балл қайд этган.
Сиёсатчи 43 фоиз қўлловга эга.
Бироқ, Forbes маълумотларига кўра, бу рақамлар Кеннедига устунлик бериши қийин, чунки америкаликларнинг 21 фоизи сиёсатга муносабатини аниқ айтмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter