Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: «АҚШ давлат котиблигига номзод Помпео Ким Чен Ин билан махфий равишда учрашган»

ОАВ: «АҚШ давлат котиблигига номзод Помпео Ким Чен Ин билан махфий равишда учрашган»

Фото:«Daily Mail»

Президент Трамп томонидан АҚШ давлат котиблигига номзоди илгари сурилган Майк Помпео  апрель ойининг бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан махфий  равишда  учрашган. Бу ҳақда «Washington Post» хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, мазкур ташриф пасха байрами пайтида, Ким Чен Ин ва Трамп ўртасидаги тўғридан-тўғри музокарага тайёргарликнинг бир қисми сифатида уюштирилган.

Аммо Оқ уй ва Шимолий Корея расмийлари мазкур хабарни инкор қилган.

Айни дамда АҚШ ва КХДР раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик кетмоқда. Аввалроқ Трамп май ойининг  охиригача Ким Чен Ин билан учрашишни режалаштираётган эди. Бундан ташқари у учрашув июнь ойининг бошида ташкил этилиши мумкинлигини ҳам айтган эди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг