Нурмат Отабеков нега коронавирус билан касалланиш ошганига изоҳ берди
Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш бирданига ортганига сабаб нима?
АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб қайтарди.
«Дунёда ушбу касаллик қайд этилиши бир кунда 300 мингга тушиши билан биз хотиржамликка берила бошладик. Ҳозирда эса жаҳон бўйича бир кунда 500-550 минг янги бемор рўйхатга олиняпти ва афсуски, ҳар куни 10 мингга яқин одам шу вирус туфайли вафот этяпти.
Ҳаддан ортиқ бемалолгарчиликка берилиш, касаллик юқиб қолиши мумкин деган хавотирнинг йўқолиши, қатор тавсияларга эътиборсизлик — ниқоб тақмаслик, ижтимоий масофа сақламаслик, антисептик воситалардан фойдаланмаслик оқибатида касалланиш кўрсаткичи ошиб кетди.
Дам олиш ва сайр қилиш истагида хорижий давлатларга бориш, у ерларда эпидемик нохуш ҳудудлардан келган шахслар билан мулоқотда бўлиш натижасида COVID-19 инфекцияси ва унинг «Британча» штаммлари ҳам республикамиз ҳудудига кириб келди».
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавируса чалиниш ҳолатлари оша бошлади. Натижада 15 мартдан бошлаб карантин қоидаларига амал қилиш устидан назорат кучайтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter