Ҳабиб Нурмагомедовни ИШИД жангарилари билан адаштириб юборишди
Москва аэропортларидан бирида Туркияга жўнаб кетаётган доғистонлик икки нафар Россия фуқаросини қўлга олишди. Уларни ИШИД жангарилари, деб ўйлашди, дея хабар бермоқда «Eurosport».
Қўлга олинганлардан бири енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўлиб чиқди.
Ҳодиса жойига етиб келган чегарачилар норози спортчи билан суратга ҳам тушиб олишди. Чегара назорати якунига етгач эса Нурмагомедовни қўйиб юборишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter