Нукусда ўсмирни поезд босиб кетди (видео)
2019 йил 5 январь куни Нукусда қулоғида «наушник» бўлган 17 ёшли ўсмирни поезд босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Натижада, Р.Д. воқеа жойида вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу бахтсиз ҳодисанинг видеоси пайдо бўлди. Видео поезд машинисти хонасидан тасвирга олинган. Бола темир йўли устида поездга тескари қараб кетмоқда. Машинистлар йўлда кетаётган ўсмирни сигнал билан огоҳлантиришга уринган, фожиа олдини олиш учун тормозни тортган. Афсуски, бу уринишлар бесамар кетган.
Йўлларда ҳушёр бўлинг, айниқса, «наушник»да юриш ҳаёт учун хавфли эканини унутманг.
Огоҳлантириш: юраги бўшларга қуйидаги видеони кўриш тавсия қилинмайди (+18).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter