Нукус шаҳрида ўзини сувга ташлаган қиз ҳолати ҳақида маълумот берилди
Жорий йилнинг 26 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлагани юзасидан ахборот интернет тармоқларида кенг тарқалди.
Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, 2021 йил 26 апрель куни соат 08:30лар чамасида Нукус шаҳар «Жийдели байсын» МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Н.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган. Шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими қизни қутқариб қолган.
Н.Д.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н.Д. ўз уйида ва соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикояти йуқ. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилиб чиқилганда, қиз ҳеч қандай тазйиқ остида бўлмаганини, оиласида ҳам ҳеч қандай жанжал йўқлигини ва ўзининг таниш ўртоғи билан гап тортишиб қолганлигини айтиб ўтган.
Фуқаро Н.Д. Нукус шахрида оиласи билан биргаликда яшайди. 2017 йилда Н.Д. Нукус шаҳар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter