Нукус шаҳри ва вилоятлар марказида ҳам жамоат транспорти тизими яхшиланяпти
Бугунги кунда Пойтахтдаги жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам бу борида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режаларини ишлаб чиқиш ишлари барча ҳудудларда бошланган.
Шу мақсадда, 5 та олий таълим муассасалари (Транспорт университети, Андижон машинасозлик институти, Наманган иқтисодиёт ва қурилиш институти, Жиззах ва Фарғона политехника институтлари) билан жами 18,4 млрд сўмлик шартномалар тузилди.
Ҳудудий транспорт бошқармаларида автоматлаштирилган диспетчерлик хизматлари ташкил қилинди ва уларни жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ташувчилар билан брутто-шартномалар асосида ҳисоб-китоблар учун жамғарма хисоб рақамлари очилди.
Ҳозирда, хусусий ташувчилар томонидан Қарши шаҳрига жами 30 та газда ҳаракатланадиган замонавий автобуслар олиб келинди, шунингдек 2024 йил 1-чорак якунига қадар қўшимча равишда 70 та автобуслар харид қилиниб, йўналишларга қўйилади.
Бундан ташқари Урганч 100 та, Бухоро 20 та, Наманган шаҳарлари учун 140 та Хитой ишлаб чиқарувчисидан 24,1 млн долларлик автобуслар хариди бўйича шартномалар юзасидан кредит маблағларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли пунктларининг жамоат транспорти билан таъминлаш мақсадида, Республика бўйича жами 8354 та МФЙларни 7437 тасини (90 фоиз) жамоат транспорт билан қамраб олинган.
Бугунги кунда Республика бўйича 101 та М1-тоифали (дамас) йўналишларни 38 та М2-тоифали (микравтобус) йўналишларга ўзгартирилди.
Республика бўйича жорий йилнинг январ-сентябрь ойларда жами 166 та электрон очиқ тендерлар ўтказилди. Ушбу тендерларда жами 1847 та йўловчи ташиш бўйича йўналишлар жойлаштирилди. Шундан 314 та шаҳар ичида, 1345 та шаҳар атрофи, 127 та вилоят ҳудуди шаҳарлараро ва 61 та шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter