Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида вилоятга ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.

Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Навоий вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Нормат Турсунов энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик ва фидойилик билан кўп йиллар Навоий вилояти аҳлига хизмат қилиши лозимлигини айтди.

Янги ҳоким бугундан бошлаб ўзининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, фаоллар, тадбиркорлар ва ёшларни бирлаштириб, ҳар бир туман ва шаҳарни, қишлоқ ва маҳаллани ривожлантириш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланди, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг