Нодирбек бугун жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши дона суради
![Нодирбек бугун жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши дона суради](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1815697386.jpg)
Нидерландиядаги «Tata Steel Chess-2023» шахмат турнири ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун шахматчилар 10-тур учрашувини ўтказишади.
Унда «Мастерс» гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) жаҳон рейтингида иккинчи поғонани эгаллаб турган хитойлик Лижен Дин (2811) билан беллашса, «Челленжер» таснифида 2-поғонага кўтарилиб олган Жавоҳир Синдоров (2654) мезбонлар вакили Эрвин Лавига (2627) қарши дона суради.
«Мастерс», 10-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Лижен Дин (қора)
«Челленжер», 10-тур: Эрвин Лави (оқ) – Жавоҳир Синдоров (қора)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter