Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов гранд финалда Гукешга ютқазиб қўйди

Нодирбек Абдусатторов гранд финалда Гукешга ютқазиб қўйди

Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган «Armageddon Championship» мусобақасининг Осиё ва Океания минтақавий босқичи гранд финалида дона сурди.

У ўтиш босқичида россиялик Владимир Крамникни 2-1 ҳисобида мағлуб этиб, гранд финалга йўл олган эди. Ҳиндистонлик Гукешга қарши кечган гранд финал ҳамюртимизнинг 0,5-1,5 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди ва Нодирбек минтақавий босқичда 2-ўринни қўлга киритди.

Шу билан биргаликда, Гукеш ва Абдусатторов сентябрда бўладиган мусобақанинг жаҳон босқичида иштирок этадиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг