Нима учун итлар аёллардан кўра кўпроқ эркакларга ташланади?
Аксарият кишиларнинг фикрича, итлар кўпроқ улардан қўрқадиган инсонларга ташланишади. Бироқ, олимларнинг аниқлашича, бу масалада одамнинг жинси ҳам муҳим роль ўйнайди. Наҳотки, баджаҳл ит ўлжасини чиндан ҳам жинсига қараб танласа? «Рамблер» бунинг тагига етишга уриниб кўрди.
Итлар аёллардан кўра кўпроқ эркакларга ҳужум қилишини исботлаш учун оддий статистикага мурожаат қилишнинг ўзи кифоя қилади. Ливерпуллик олимлар тўплаган маълумотларга кўра, одамзоднинг тўртоёқли дўстлари гўзал жинс вакилларидан кўра кучли жинс вакилларига икки баравар кўпроқ ҳужум қилишар экан.
Қизиғи шундаки, айрим тадқиқотларга кўра, итлар кўпинча ўсмир йигитларга ташланишади. АҚШлик экспертларнинг аниқлашича, америкалик йигитларнинг ярми 12 ёшгача ҳеч бўлмаса бир марта ёвуз ит ҳужумига дучор бўлишади. Хавф гуруҳига асосан 16 ёшгача бўлган болалар киради, деган фикрни нидерландиялик олимлар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.
Ҳатто ана шу хулосаларга қарамай, аксарият мутахассислар бир фикрда якдил — итлар аксарият ҳолларда эмоционал нобарқарор одамларга ҳужум қилади. Профессор Карри Вестгарт бошчилигидаги олимлар жамоаси одамлардан ўзларининг эмоционал ҳолатини ҳамда неча марта итларнинг тажовузига дучор бўлганлигини гапириб беришини сўрашди. Маълум бўлишича, одамнинг хавотири қанча юқори бўлса, шунча кўп ҳайвонларнинг қурбонига айланади. Хотиржам одам одатда итларни «қизиқтирмайди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter