Николас Мадуро ҳарбийларни АҚШга қарши урушга тайёр туришга чақирди
Венесуэла президенти лавозимида қолиш учун курашаётган Николас Мадуро ҳарбийларни АҚШга қарши урушга тайёр бўлишга чақирди.
Мадуронинг сўзларига қараганда, АҚШ Венесуэлани кучсизлантириш учун ноанъанавий уруш олиб бормоқда. АҚШ разведка хизмати мамлакатни кучдан қолдириш учун Венесуэла ҳарбийларини сотиб олаётганига Мадуронинг ишончи комил. Шу билан бирга у Венесуэла минтақадаги «энг кучли армия»га эга эканини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда қўшҳокимчилик юзага келган. Бир томондан Николас Мадуро, иккинчи томондан эса муҳолифатчи Хуан Гуайдо ўзини президент деб эълон қилган. Мадурони Россия қўллаб-қувватлаётган бўлса, Европа ва АҚШ Хуан Гуайдони тан олишини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter