Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Токио-2020 Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказаётган Никита Рафалович (-80 кг) навбатдаги беллашувини ишончли якунлаб олди.
Чорак финалда вакилимизга озарбайжонлик Милад Беги рақиблик қилди. Сўнгги 2 жаҳон чемпионатларининг ғолиби, Рио-2016 совриндорига қарши кечган жанг Рафаловичнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа вакилимиз чемпионлик сари навбатдаги дадил қадамни ташлади.
Ҳамюртимиз энди ярим финалда мисрлик Сеиф Иссага қарши даянга чиқади. Бўлғуси беллашувда Никитага омад тилаб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter