Ниҳоят, саратонга қарши вакцина яратилди

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. «Rambler»нинг ёзишича, инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида онкокасалликлар ривожланишига чек қўяди. Вакцина беш йил давомида яратилди. Экспертларнинг айтишича, доривор модда хавфли ўсмаларга енгил таъсир ўтказади ва беморнинг кундалик турмуш тарзига халақит бермайди.
Айни вақтда вакцина самарадорлиги кемирувчилар устида ўтказилган тажрибаларда ўз тасдиғини топди. Тадқиқотчилар яқин 5 — 10 йилда меланомадан қийналаётган одамларда клиник синов ўтказишни режалаштирмоқда. Агар синовлар ижобий якунланса, препарат сотувга чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter