Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерия номини ўзгартириш таклиф қилинди

Нигерия номини ўзгартириш таклиф қилинди

Фото: CGTN Africa / Twitter

Нигерия президентлигига номзод Адаму Гарба мамлакат номини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда «ZNBC» хабар берди.

Гарба президентликка сайланган тақдирда ислоҳотларга қўшиб, мамлакат номини ҳам ўзгартирмоқчи.

«Мамлакат ребрендингини ўтказсак, нима дейсизлар?! Тегишлича федераллаштирсак, «Нигрит Федерацияси» ёки шунчаки Нигрития, деб номласак. Охир-оқибат, Нигрития — бизнинг қадимий номимиз. Лугард хоним уни Нигерия деб ўзгартиргунича шу ном ишлатилган», — деб ёзди Гарба «Twitter»да.

«Мамлакатимизни мустамлакачилик асоратларидан халос қилиш, қайта тикланиш, салбий стереотиплардан покланиш фурсати етди», — деди президентликка номзод.

Гана, Кения, Бенин ва Того каби Африка мамлакатлари мустақилликка эришганидан сўнг «энг муҳими — ўзлик» эканини англаб, «мустамлакача» номларини ўзгартирган, эслатиб ўтди Гарба.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг