Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерия: «Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик»

Нигерия: «Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик»

Фото: «AP Photo / Sunday Alamba»

Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмидаги қишлоқлардан бирига қилинган қуролли ҳужумда камида 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Франц Пресс агентлиги.

Хабарга кўра, қуролланган одамлар Сокото штатида жойлашган Тара қишлоғига ҳужум қилишган.

«Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик. Яна тўққиз киши жиддий жароҳат олишди», — дейди агентлик билан суҳбатда маҳаллий аҳоли вакили.

Маҳаллий амалдорнинг қўшимча қилишича, қуролланган одамлар қўшни Замфара штатидан келган. Унга кўра, улар юз сигирни куч билан эгаллаб олишган. 4 март куни қароқчилар Замфара штатидаги қишлоқлардан камида 60 кишини ўғирлашгани хақида хабар тарқалган эди.

Аввалроқ, 26 февраль куни ҳужум Жангебе шаҳридаги мактаб-интернатида қуролланган одамлар 300 дан ортиқ ўқувчи қизларни ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар бергандик. Бир неча кундан кейин барча қизлар қўйиб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг