Нидерландия — Қатар: «алвон лолалар» гуруҳ етакчиси сифатида нимчоракка йўл олди
Бугун, 29 ноябрдан Қатардаги жаҳон чемпиоантининг ҳал қилувчи 3-тур ўйинларига старт берилди.
Майдонга биринчи бўлиб A гуруҳи вакиллари тушишди: Нидерландия — Қатар, Эквадор — Сенегал.
Бир ғалаба ва дуранг эвазига гуруҳ етакчисига айланган Нидерландия муддатидан олдин турнир билан хайрлашган Қатарни осонликча таслим этди.
Салкам 70 минг томошабин сиғадиган «Ал Байт» стадиони биринчи голга 26-дақиқада гувоҳ бўлди. Мундиал кашфиёти, ҳар ўйинда гол ураётган Коди Гакпо Қатар дарвозаси пастки ўнг бурчагини аниқ нишонга олди.
49-дақиқада Френки де Йонг нидерландларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Ўйин якунига қадар бошқа гол урилмади.
ҚАТАР-2022. A ГУРУҲИ. 3-ТУР
Нидерландия — Қатар — 2:0
Голлар: Коди Гакпо (26), Френки де Йонг (49).
Нидерландия: Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд, де Рон (Копмейнерс, 83), Классен (Бергейс, 66), де Йонг (Тайлор, 86), Депай (Янссен, 66), Гакпо (Вегорст, 82).
Қатар: Баршам, Муҳаммад, Хухи, Ро-Ро, Ҳассан, Аҳмад, Ходер, Хотам, Мадибо (Будиаф, 64), Алаа, Ал-Ҳайдос (Ассадалла, 64), Али (Мунтари, 64), Афиф.
Огоҳлантириш: Аке (52).
7 очко тўплаган Нидерландия гуруҳ етакчиси сифатида нимчорак финалга йўлланма олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter