Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймарнинг янги жамоаси маълум бўлди

Неймарнинг янги жамоаси маълум бўлди

Фото: Sportbox

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Неймар ватанига — профессионал фаолиятини бошлаган «Сантос»га қайтади. Журналист Фабрицио Романо бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, «Сантос» юқори маошли футболчи билан хайрлашиш истагидаги «Ал-Ҳилол»га расмий таклиф йўллаган.

Неймар «Ал-Ҳилол»га 2023 йил ёзида «Пари Сен-Жермен» (Франция)дан €90 млн эвазига ўтганди. Янги жамоасида у атиги бешта ўйин ўтказиб, битта гол урган. 2023 йил 18 октябрда Бразилия Уругвайга қарши ўтказган ўйинда Неймар жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Неймарнинг энг яхши жамоаси у 2013–2017 йилларда тўп сурган «Барселона» бўлиб қолмоқда. Каталонияликлар либосида икки карра Испания чемпиони (2014/15, 2015/16), уч карра Испания кубогини қўлга киритган, 2014/15 мавсумида Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Бразилия терма жамоаси билан эса 2016 йилда Олимпия ўйинларини ютган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


Изоҳлар мавжуд эмас