Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар «ПСЖ»га собиқ устози мураббий бўлишини истамоқда

Неймар «ПСЖ»га собиқ устози мураббий бўлишини истамоқда

Фото: «Франс Пресс»

Парижнинг «ПСЖ» футбол клуби суперюлдузи Неймар жамоанинг янги бош мураббийи ҳақида фикр билдириб, Антонио Контенинг номзодини унча ёқламаётганини айтди.

Бразилияликнинг фикрича, «Барселона» собиқ бош мураббийи Луис Энрике парижликлар учун энг оптимал танлов бўлади. У бу истагини клуб хўжайинларига ҳам етказган.

Эслатиб ўтиш керак, ҳозирги бош мураббий Унаи Эмери 2016 йилда «ПСЖ» бош мураббийи бўлган. Луис Энрике эса айни пайтда ишсиз юрибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг