Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nexia-2» остида қолган 9 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

«Nexia-2» остида қолган 9 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Бухорода «Nexia-2» катта тезликда аввал пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборгани, сўнг бошқарувни йўқотиб йўл четида кетаётган болалар устига ағдарилгани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, велосипед ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган ва унга ўша заҳоти биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб уйига жавоб бериб юборилган.

Бундан ташқари пиёдалар йўлагидан ҳаракатланиб бораётган 2013 йилда туғилган Ф.А. енгил жароҳат билан ва яна бир нафар пиёда 2013 йилда туғилган Қоракўл тумани «Хўжалар» маҳалласида яшовчи туманнинг 15-мактаб 4-синф ўқувчиси У.У. «таз суяк ўнг томони ёпиқ синиши» ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилиб, ҳозирда малакали шифокорлар томонидан тиббий муолажалар олиб борилмоқда.

Йўл траспорт ҳодисаси содир бўлган жой 1 тоифали йўл бўлиб, 2020 йилда капитал таъмирланиб, йўл белгилари ўрнатилган. Йўл чизиқларининг ҳолати яхши бўлган, дейилади Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг