Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Непалда фожиа юз берди: 25 киши ҳалок бўлди (фото)

Непалда фожиа юз берди: 25 киши ҳалок бўлди (фото)

Фото: «English.mathrubhumi.com»

Непал шимоли-ғарбида автоҳалокат оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, автобус Мугу ҳудудидаги тепалик остида ағдарилиб кетган. Воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари юборилган.

Жабрланганларнинг аниқ сони айтилмаган, уларга ёрдам кўрсатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, аҳоли катта диний байрамдан уйларига қайтаётган бўлган.

Aйни пайтда автобус билан содир бўлган воқеа сабаблари ўрганилмоқда. BBC Newsнинг қайд этишича, Непалда йўлларнинг ёмонлиги ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишнинг сифатсизлиги туфайли автоҳалокатлар кўп учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг