Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Непал фуқаро авиацияси вазири вертолёт қулашидан ҳалок бўлди

Непал фуқаро авиацияси вазири вертолёт қулашидан ҳалок бўлди

Фото: «Twitter»

Непал маданият, туризм ва фуқаро авиацияси вазири Рабиндра Адҳикари 27 февраль куни тоғли Терҳатҳум туманида рўй берган вертолёт аварияси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «NDTV» телеканали хабар берди.

Вертолёт бортида вазирдан ташқари, яна олти киши бор эди: бош вазирнинг шахсий ёрдамчиси Юбараж Даҳал, Фуқаро авиацияси бошқармаси бош директорининг ўринбосари Бирендра Прасад Шреста, тадбиркор Анг Церинг Шерпа ва бошқалар. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Вертолёт радарлардан йўқолиб қолганидан сўнг терҳатҳумликлардан портлаш ва тутун чиққани ҳақидаги хабарлар кела бошлаган. Воқеа жойига ҳукумат вакиллари ва қутқарув хизматлари етиб борган.

Адҳикари ва унинг ҳамроҳлари маҳаллий ибодатхонани зиёрат қилиб, сўнг янги аэропортни текшириш учун Панчтхарга йўл олишлари керак эди. Ҳалокатга нима бўлгани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг