Ўзмиллийбанк халқаро капитал бозорида ўзининг илк евробондлари чиқарилишини эълон қилди
2020 йил 12 октябрда Ўзбекистон Миллий банки халқаро миқёсда тан олинган андеррайтер-банклар билан биргаликда 300 миллион долларлик ЎзМиллийбанкининг халқаро облигациялари (евробондлари) дебют чиқарилиши ҳақида эълон қилди. «Роад-шов» жараёни доирасида, шу кунининг ўзида АҚШ, Швейтсария, Германия, Буюк Британия, Россия ва Осиё мамлакатларидан 70 та глобал инвестор иштирокида аудио-конференция форматидаги (Global Investor Call) қўнғироқ бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир доирасида хорижий инвесторларга жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳамда банк секторида олиб борилаётган ислоҳотларнинг юзасидан малумот, шунингдек, Миллий банк томонидан евробондлар чиқарилишининг ҳам банк, ҳам бутун мамлакат учун аҳамияти бўйича тақдимот қилинди.
Тақдимотдан сўнг Молия вазирлиги ва Миллий банк вакиллари томонидан инвесторларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди. Шунингдек, хорижий потенциал инвесторлар билан якка тартибда музокаралар ўтказилди.
2020 йил 13 октябрда хорижий инвесторлар билан яккама-якка музокаралар давом этиши кўзда тутилган.
Кейинги босқичда, Миллий банк томонидан чиқарилувчи евробондлар нархи аниқланади ҳамда Лондон фонд биржасида бозорнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, сотиш жараёни амалга оширилади.
Маълумот учун: Евробонд - бу хорижий инвесторлар орасида халқаро андеррайтерлар синдикатининг ёрдами билан жойлаштирилган, эмитент учун чет эл валютасида чиқарилган қарз қимматли қоғози.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter