Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева Қозоғистон президентлигига даъво қилмайди

Қозоғистон сенати спикери Дарига Назарбоева мамлакат президентлиги учун сайловга ўз номзодини қўймоқчи эмас. Бу ҳақида унинг ёрдамчиси Саула Мустафоева маълум қилиб ўтган.
Дарига Назарбоева — Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи. У 2016 йилдан буён сенат депутати бўлиб келаётган эди. 20 мартда спикер лавозимига ўтган.
Нурсултовн Назарбоев Қозоғистонни салкам 30 йил бошқарди ва 20 март санасида истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Қосим-Жўмарт Токаев эгаллаган, сенат спикерлиги эса Дарига Назарбоевага топширилганди.
Қозоғистонда муддатидан аввал президентлик сайлови 9 июнда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter