Назарбоев вазирларга рус тилида гапиришни тақиқлади

Қозоғистонда Вазирлар маҳкамаси йиғилишларида рус тилида гапириш тақиқланади. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатган.
«Қозоқчани яхши билмайдиган кўплаб вазирлар русча гапиришни афзал кўришига қарамасдан сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси йиғилишларида рус тилида сўзлашиш тақиқланди», — дейилади хабарда.
Нурсултон Назарбоевнинг ўзи ҳар икки тилда эркин сўзлашади. Кўплаб қозоқлар, айниқса, она тилини яхши билмайдиган юқори мансабли шахслар рус тилида сўзлашишади.
Маълумки, 20 февраль куни Қозоғистон президенти лотин ёзувига асосланган янги таҳрирдаги миллий алифбони тасдиқлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter