Навоийда яна бир нотариуснинг лицензияси тўхтатиб қўйилди
«Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 30 июндаги буйруғи билан Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ойдинов Маъруфжон Эргашовичнинг лицензияси хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Тошкент шаҳри ва наманганлик хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти тўхтатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter