Навоийда ўқитувчиларга 106 миллион сўм маош тўланмагани аниқланди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани қурилиш коллежида ходимларининг иш ҳақлари берилмагани аниқланган. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси хабар бермоқда.
Таҳлилларга кўра, ўқув даргоҳи ходимларининг 32 нафарига январь-март ойлари учун 106 млн.275 минг сўмлик иш хақи маблағлари тўлаб берилмаган.
Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатилган. Кодекснинг 161-моддасида эса меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўтказилган таҳлил натижаси юзасидан киритилган тақдимномага биноан, ишчи ва хизматчиларга 106 млню 275 минг сўм иш хақи маблағлари тўлиқ ундириб берилиб, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари амалда тикланиши таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter