Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар судда жавоб берадиган бўлди

Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар судда жавоб берадиган бўлди

Навоий вилояти Конимех тумани «Шўркўл» МФЙ ҳудудида вилоят экобошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр билан табиий сув ҳавзаси ҳудудида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланди.

Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг  90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

«Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунга асосан, 10 мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланган. Балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10 мартдан 31 майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25 апрелдан 10 июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг