Навоий вилояти ҳокими ишдан олингани айтилмоқда
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши ва унинг ўрнига янги ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда.
Янги ҳоким ким бўлиши борасида турли тахминлар бор. Хусусан, баъзи манбаларда Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев тилга олинса, бошқаларида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Нормат Турсунов номи келтирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter