Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA тонг отиши арафасидаги Марс осмонини суратга олди

NASA тонг отиши арафасидаги Марс осмонини суратга олди

Фото: NASA

Perseverance ровери 2025 йил 1 март куни тонг отиши арафасидаги Марс осмонини суратга олди. NASA суратни ўз расмий сайтига жойлаштирди.

Осмонни тасвирга олишда Navcam камераси минимал ёруғликда экспозициянинг максимал узунлигидан фойдаланди — ҳар бир кадр учун 3,28 сониядан. Жами 16 та сурат олиниб, ҳаммаси битта тасвирга бирлаштирилди. Якуний фотонинг жами тутиб туриш вақти тахминан 52 сонияни ташкил қилди.

Суратда Марс йўлдошларидан бири Деймосни кўриш мумкин. Ўлчами кичиклиги (диаметри тахминан 12,4 км) ва сайёрага жуда яқинлиги (20 минг км атрофида) сабабли, у Ердан кўринувчи Ойга умуман ўхшамайди.

NASA аниқлик киритишича, тасвирга олиш ўзгача шароитда кечгани учун суратга рақамли шовқин, жумладан, оқ доғлар тушиб қолган. Уларнинг айримлари фазодаги нурларнинг таъсири натижаси, баъзилари сурат олиш жараёнидан қолган излар. Марс осмонида Деймосдан ташқари, Асад юлдуз туркумининг Регул ва Алгиеба юлдузларини кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг