NASA янги раҳбари иш бошлади
Собиқ астронавт, муҳандис ва сенатор, 79 ёшли Билл Нелсон — АҚШ Миллий аэрокосмик агентлиги (NASA)нинг янги раҳбари сифатида иш бошлади. Кеча, 3 май куни мамлакат вице-президенти Камала Ҳаррис ҳузурида унинг қасамёд маросими ўтказилди.
Маросимда Нелсоннинг рафиқаси ва ўғли, шунингдек, NASA собиқ икки раҳбари — Чарлз Болден ва Жеймс Брайденстайн қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Миллий космик кенгаши бошқаруви 1 майдан Камала Ҳаррисга ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter