Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги бозорда аёллар жанжал кўтарди: ИИБ баёноти

Намангандаги бозорда аёллар жанжал кўтарди: ИИБ баёноти

Скриншот.

Ижтимоий тармоқларда Наманганда аёллар бозор ҳудудида жанжаллашаётгани тасвирлари тарқалди. 

Вилоят ИИБга кўра, мазкур ҳолат 29 март куни Наманган шаҳрида жойлашган «Чорсу» деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган ярмаркада картошка маҳсулоти арзонлаштирилган ҳолда сотилган жараёнда юзага келган.

Бозор ичида савдо қилаётган бир нечта аёллар картошканинг нархига эътироз билдириб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи ҳатти-ҳаракатларни содир этган.

Ҳолат юзасидан ҳудудий Ички ишлар бўлими ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг