Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда ҳам Халқ қабулхоналарига «Cobalt» берилди

Наманганда ҳам  Халқ қабулхоналарига «Cobalt» берилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Наманганда шаҳар ва туманлар Халқ қабулхоналарига 12 та «Cobalt» русумли хизмат автомашинаси калитлари тантанали топширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га журналист Оқилхон Дадабоев хабар берди. 

Халқ қабулхоналарини хизмат автомашиналари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, вилоят ҳокимлиги кўмагида маҳаллий бюджетдан маблағ йўналтирилди.

Ўз навбатида Халқ қабулхоналари мудирлари ҳам мунтазам равишда чекка ва олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали ўрганиш, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий ва бошқа объектлардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш йўлида сидқидилдан хизмат қилишларини билдирган.

Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг