Наманганда ЙТҲ: бир киши вафот этди, яна бир фуқаро жонлантириш бўлимида

9 октябрь куни Поп тумани ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро, «ВАЗ-2103» автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Натижада йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, йўлнинг қатнов қисми нам ҳолатда бўлганлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган бетон ариққа урилган.
Натижада, автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро қўшма шикасти, бош мия оғир очиқ шикасти, чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter