Наманганда ёнғин оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Кеча, 27 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи Т.У.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Аммо ёнғин оқибатида уйдаги сомон прессларининг 25 кв.м майдони ёниб, зарар кўрган ва ёнғинни ўчириш вақтида Т.У. билан бирга яшаган 4 ёшли набираси М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаштириш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter