Наманганда янги институт ташкил этилди
«Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–386-сон, 05.10.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Институт тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.
2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.
2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.
Шунингдек, Институт таркибида қуйидагилар юридик шахс мақомисиз ташкил этилади:
- Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби;
- Дизайн студияси;
- Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази.
Институтда ўқиш қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисиликлар бўйича ташкил этилади:
- Бакалавриат таълим йўналишлари:
- Тўқимачилик муҳандислиги;
- Тўқимачилик машиналари муҳандислиги;
- Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши;
- Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги;
- Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси;
- Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни.
Магистратура мутахассисликлари:
- Тўқимачилик муҳандислиги;
- Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (маҳсулот турлари бўйича);
- Тўқимачилик машиналари муҳандислиги;
- Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши;
- Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги;
- Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси;
- Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни;
- Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter