Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «улуш» истаган ҳисобчи ва бош шифокор ушланди

Наманганда «улуш» истаган ҳисобчи ва бош шифокор ушланди

Улар Чуст туманида тадбиркордан 10 фоиз улуш талаб қилгани айтилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.С. «Ч.О.» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан тиббиёт бирлашмасига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун ўтказиб берилган 1,3 млрд сўм эвазига МЧЖ иш бошқарувчи М.М.дан ушбу маблағларнинг 10 фоизи миқдорида «улуш» талаб қилиб, шундан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, бирлашма бош шифокори С.К. бош ҳисобчидан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг