Наманганда «соғломлаштириш маркази» номи остида ишратхона фош этилди

Наманган вилояти ҳудудида яна бир мижозларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган соғломлаштириш маркази фаолиятига чек қуйилди. Бу ҳақда Наманган ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 2 май куни Наманган вилояти Соғломлаштириш маркази иш бошқарувчиси бўлган 1982 йилда туғилган аёл массажхонада ишловчи асли Хоразмдан бўлган 2000 йилда туғилган аёл ва яна бири Чортоқ туманида яшовчи 2000 йилда туғилган аёлларнинг 600 минг сўм пулларини олиб, уларни жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб бергани аниқланди. Ходимлар томонидан далилий ашё билан улар ушланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter