Наманганда қарийб 3 кило «опий» ушлаб қолинди
ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди.
Маълум қилинишича, «Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» машинаси Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасидан мазкур машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли бўлган 1 кг 874 гр «опий» моддаси борлиги аниқланган.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.
Шунингдек, «Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомобили ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter