Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда ўқув машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Наманганда ўқув машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишичп, «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган Gentra автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt ўқув машинаси автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Оқибатда Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt автомашинаси ҳайдовчи ҳамда йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг