Наманганда дарёда чўкаётган уч кишининг икки нафари қутқарилди, бирининг жасади олиб чиқилди
2021 йил 11 июль куни соат 16:46 лар чамасида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмининг қисқа 1050 рақамига хабар келиб тушган.
Унда Уйчи туман Ўнхаят маҳалла фуқаролар йиғини Шодёна кўчаси 21-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаро Уйчи туман Қумтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарёсида чўкиб кетганлиги тўғрисида айтилган.
Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Маълумот учун, 2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган.
Олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter