Наманганда банк бошқарувчиси қўлга тушди

Наманган вилоятида Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёлнинг номига унинг розилигисиз 15.460.000 сўм кредит расмийлаштирилган. Ушбу пуллар банк картасига туширилганидан кейин шу заҳоти бошқа банк картасига ўтказиб олинган. Бу ҳақда у тегишли идораларга ариза билан мурожаат қилиб, айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли Б.Б. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Б.Б. банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.
Жиноят содир этган Б.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Б.Б. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter