Наманган ва Фарғонада ЙПХ ходимига пора бераётганлар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ инспектори Э.Бегматов «Ваз 2106» автомобилни ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхтатган вақтида, ҳайдовчи Т.Р. автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб келганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирган.
Ҳайдовчи Т.Р. ЙПХ инспектори Э.Бегматовга дастлаб 200 минг сўм, кейинчалик эса 500 минг сўм пора таклиф қилган, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.
Фуқаро Т.Р. ЙПХ инспектори Э.Бегматовга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Наманганда ҳам шунга ўхшаш ҳолат такрорланган. ЙПХ инспектори Д.Чўлпонов «Спарк» автомашинаси ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган вақтида, ҳайдовчи А.М.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаган. А.М.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомани расмийлаштириб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 600 минг сўм пора таклиф қилган.
А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 460 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан вилоят прокуратуралари суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter