Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мюнхен цирки жониворларнинг ахлатидан пул қилиш йўлини топди

Мюнхен цирки жониворларнинг ахлатидан пул қилиш йўлини топди

Фото: «Nastol.com»

Мюнхен цирки пандемия даврида пул ишлаб топиш йўлини топди: ҳовлида гўнг дўконини очишди, дея хабар берди «МИР 24» телеканали. Хоҳлаган одам 5 евро эвазига шер ёки йўлбарснинг ахлатини сотиб олиши мумкин.

«Бу томошабинларимизнинг ғояси. Биздан кўпинча шер, фил ва отларнинг гўнгини сўрашарди. Пандемия даврида бу яхши фикр деган хулосага келдик. Шер тезаги мушук ва сувсарларни боғ ва машинага яқинлаштирмайди», — дейди мураббий Мартин Лейси.

Фойдали маҳсулотлар сотиладиган дўконни шаклидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Дўкон маҳсулотларига талаб катта: одамлар ахлат тугаб қолмаслиги учун тонг саҳарлаб етиб келишмоқда.

Германияда ёввойи ҳайвонлар — чинакам муаммо. Сувсарлар автомобилларнинг капоти остига кириб, симларни узиб ташлайди. Шундай экан, кемирувчи жониворларни қўрқитадиган ўзига хос маҳсулотни харид қилиш фойдадан холи бўлмайди.

Дўконга келишга имкони йўқлар учун маҳсулотни уйга етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Савдодан тушган маблағ эса циркдаги жониворларни парвариш қилишга сарфланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг