Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

MyID билан саёҳат: энди меҳмонхоналар ҳужжат сўрамайди

MyID билан саёҳат: энди меҳмонхоналар ҳужжат сўрамайди

Foto: Xabar.uz

Туризм ва ички саёҳатни янада қулайлаштириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан улкан қадам қўйилди. Эндиликда мамлакатимизнинг турли гўшаларини сайр қилиш ва меҳмонхоналарда тўхташ янада осон бўлади.

Ўзбекистон фуқаролари Ягона миллий туризм платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилар экан, ўз шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай қоғоз ҳужжат тақдим этишларии шарт бўлмайди. Фақатгина MyID тизимида идентификациядан ўтишнинг ўзи кифоя қилади.

Бу имконият Президентимизнинг сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қабул қилинган фармони асосида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Технологиялар ёрдамида юртимизда туризм соҳаси янги босқичга кўтарилиши кутиляпти.

2025 йил 1 сентябрдан ишга туширилиши режалаштирилган Ягона миллий туризм платформаси нафақат меҳмонхона банд қилишни, балки автоижара, такси, поезд, автобус ва ҳаво чипталарини харид қилиш, музейлар ва аттракционлар, гид ва экскурсовод хизматларини ҳам бир жойда тақдим этади.

Меҳмонхоналарнинг шахсий кабинетлари QR-код ёки юзни таниш тизими орқали меҳмонларни автоматик идентификация қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса вақтни тежайди, ортиқча ҳужжатбозликка барҳам беради ва саёҳатни ёқимли қилади.

Қолаверса, бундай иқтисодиётга ҳам фойда. Энди саёҳат қилиш, оила билан дам олиш, Ўзбекистоннинг гўзал ҳудудлари билан танишиш учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади. MyID орқали ҳар бир фуқаро ўз саёҳатини бемалол режалаштира олади.

Янги имкониятлардан унумли фойдаланинг. Юртимиз бўйлаб саёҳатни бошланг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг