my.gov.uz орқали «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Хизмат қадамлари қисқартирилди ва мулкдорга тегишли кўчмас мулк маълумотлари автомат равишда текширувдан ўтказиладиган бўлди.
Шунингдек, фарзандни доимий рўйхатингиз бўйича рўйхатга қўйиш имконияти ҳам яратилди. Бунда мулкдорнинг розилиги – шахсий кабинетга юбориладиган сўров орқали тасдиқланади.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
- Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида уй сотиб олинганида, мулкдор ўзини доимий рўйхатга қўя олади.
- Мулкдор ўз фарзандларини Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўя олади (агар фарзандларининг манзил маълумотлари Ички ишлар вазирлиги «Манзил» ахборот тизимида мавжуд бўлса).
- Аввал Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ва қайтиб ушбу шаҳар ёки вилоятга доимий рўйхатга турмоқчи бўлса.
Бошқа ҳолатларда шаҳар ва туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этиш лозим.
Видеоқўлланмада хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишинг:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter