Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

My.gov.uz порталида ёшлар учун яна бир қулайлик яратилди

My.gov.uz порталида ёшлар учун яна бир қулайлик яратилди

Эндиликда, халқаро имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича хабарнома олган ёшлар ёки уларнинг ота-оналари банк кассаларига бориб навбат кутишига асло ҳожат йўқ.

Улар учун my.gov.uz порталида янги қулайлик яратилди.

Шахсий кабинетга халқаро имтиҳон харажатларини қоплаб бериш бўйича хабарнома ёки СМС келгач:

  • «давлат хизматини давом эттириш» тугмаси босилади;
  • банк пластик карта рақами киритилади;
  • «юбориш» тугмаси босилади.

 Талабгорга пул маблаги 1 банк куни давомида (соат 9-00 дан 17-00 га қадар) ўтказиб берилади.

Маълумот ўрнида: 2021-йил 1-майдан 5 турдаги, 2022-йил 1-январдан 13 турдаги (жами 18 турдаги) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилмоқда.

Бугунга қадар мазкур тизим орқали 18 000 дан ортиқ ёшнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг