«Музокараларга нуқта қўйилиши мумкин» — Зеленский кескин баёнот берди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат онлайн нашрларига интервью берди.
Унда давлат раҳбари Мариупол шаҳридаги вазият ҳақида тўхталган. Ушбу шаҳардаги металлургия заводида украиналик ҳарбийлар қуршовда қолмоқда. Россия уларга сўзсиз таслим бўлиш талабини қўйган.
Зеленскийга кўра, ушбу ҳарбийларнинг йўқ қилиниши Россия билан музокаларга нуқта қўяди.
«Мариупол бу ўнта Бородянокка тўғри келади, агар бизнинг йигитларимиз йўқ қилинса, бу барча музокараларга нуқта қўяди»,— дея таъкидлаган Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, уруш фонидаги музокаралар Буча ва Бородянок шаҳарларидаги воқеалар сабаб боши берк кўчага кириб қолган. Донбасснинг йирик шаҳарларидан бўлган Мариуполда эса вазият янада оғир, аҳоли ертўлаларда жон сақлаб келмоқда. Гуманитар коридорлар бўйича музокаралардан эса деярли наф чиқмаяпти, дейди Украина президенти.
Эслатиб ўтамиз, Зеленскийнинг ўзи Россия билан музокаралар ва президент Путин урушга нуқта қўйиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Аввалроқ, россиялик миллиардер Роман Абрамович Киевга боргани бўйича хабар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter