Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизларга тавсиянома беришда қандай талаблар бор?
Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.
- Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
- ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
- тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
- ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.
Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.
Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter